"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"
01 май 2024 21:35
Янгиликлар
"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси ҳақида АҚШ термаси собиқ футболчиси Эркулес Гомес гапирди. Унинг фикрича, МЛС Месси учун болалар ўйнайдиган майдонча каби.
"Месси мен МЛСда кўрган энг яхши ўйинчи. Бу сир эмас, баҳслашишга ҳам ҳожат йўқ. Бу йигитнинг статистикасига бир эътибор беринг: барча турнирлардаги ўнта ўйинда 11 гол ва 9 та ассист.
Месси реклама қилишганида қандай бўлса, ҳаётда ҳам шундай. МЛС – у учун болалар майдончаси. Мессининг фонида қолган барча ҳаваскор ўйинчидек кўриниб қолмоқда. Лионель яхши формада бўлса, майдонда уни тўхтатиш иложсиз", -дейди Эркулес Гомес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар