Mixed Zone: Юито Сузуки: "Бугун ғалаба учун майдонга тушдик ва буни уддаладик"

Оқил Абдубарноев
13 июн 2022
Хабарингиз бор, юртимизда U-23 Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча Жанубий Корея ва Япония (0:3) ўртасидаги ўчрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг Япония жамоаси етакчиси Юито Сузуки билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Бугун ғалаба учун майдонга тушган эдик ва буни уддаладик, бу биз учун энг муҳим жиҳат.

- Ярим финалдаги рақибингиз Узбекистон ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозир ҳеч нима дея олмайман. Фақат тикланиш ҳамда кейинги уйингача ўз устимда ишлашим керак, бу бизни чемпионлик сари етаклайди.

- Мендаги маълумотларга қараганда, "Пахтакор" жамоаси сизга жиддий қизиқмоқда экан, агар бу клуб сизга таклиф билан чиқса, Ўзбекистон Суперлигасида ўйнашга рози булармидингиз?

- Клубимни ўзгартириш ҳақида ўйламаяпман, чунки ҳали Японияда бирор ишни қойилатганим йўқ.


Азимов Учқун суҳбатлашди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia