Mixed Zone: Тайрис Френцис: "Бу мен учун қитъа миқёсидаги биринчи мусобақа бўлди"

Mirjalol Normatov
19 июн 2022
Хабарингиз бор юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3 ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан сўнг Австралия жамоаси сардори Тайрис Френцис билан суҳбатлашдик.

- Турнирдаги ажойиб иштирокингиз миллий жамоадаги ўрнингизга қандай тасир қилади?

- Охирги икки ўйинда гол ура олмаган бўлсак-да, мусобақада яхши иштрок этдик. Миллий жамоа ҳақида гапирадиган бўлсам, у ерда юқори даражадаги футболчилар йиғилган. Эндиги асосий мақсадим - клубимда ҳам яхши ўйин кўрсатиб жаҳон чемпионатига миллий жамоа билан бориш.

- Бу турнирдаги орттирилган тажриба кейинги Осиё кубоги учун яхши таъсир кўрсата оладими?

- Албатта. Бизда ажойиб жамоа йиғилган ва ажойиб муррабий бор. Кейинги Осиё кубогига биз янада кучлироқ бўлиб қайтамиз.

- Бу мусобақадан қандай хотираларни олиб кетаяпсиз?

- Бу мен учун қитъа миқёсидаги биринчи мусобақа бўлди ва бу ерда юқори даражадаги футболни кўриб, ўзим учун дарс олдим.

Учқун Азимов суҳбатлашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia