Мисрда Мессини ҳақорат қилишди
30 мар 2016 10:45
Янгиликлар
Мисрда Мессини ҳақорат қилишди
Месси яхши ниятда Мисрнинг MBC MASR тижорат телеканалига берган интервьюсидан сўнг баъзи мисрликларнинг танқиди остида қолди.
Месси интервьюда ўз бутсаларини аукционга қўйиб, ундан тушган маблағни Мисрда хайрия учун сарфлашни сўраган. Аммо бу сўзлардан баъзи кишилар ўзини ҳақоратлангандек ҳис қилди.
"Биз 7 минг йиллик тарихимиз давомида бунчалик ҳақоратланмаган эдик. Месси сени туфлиларим билан ураман. Мана менинг оёқ кийимим, уни Аргентинага қурбон қиламан" - дейди Миср парламенти депутати Саид Асасин.
"Бизнинг камбағаллар бунга муҳтож эмас. Бутсалар унда ҳаракат қилиш учун ишлаб чиқарилган. Агар у бизни ҳақорат қилмоқчи бўлса, бу оёқ кийимни бошига қўйсин, уни қўллайдиганларга ҳам шуни айтаман. Бизга унинг бутсалари керак эмас, уларни аргентиналикларга берсин, у ерда камбағаллар етарлича" - дейди Миср футбол федерацияси матбуот-котиби Азми Мегаҳед.
Фикрлар