UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  0 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  1 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  8 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3

Миср дарвозасига супергол урган Ғаниев флешмобни давом эттирди ёхуд Турсуновга "жавоб" Янгиликлар

Миср дарвозасига супергол урган Ғаниев флешмобни давом эттирди ёхуд Турсуновга "жавоб"

Ўзбекистон ОТЖ ҳамда "Насаф" клуби аъзоси Азизжон Ғаниев Миср устидан қозонилган ғалабадан сўнг "championat.asia" сайти орқали акалари ва мухлисларга раҳмат айтди.

"Бугунги ўйиндан олдин дўстларим, акаларим Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов гол уришимни айтиб, омад тилашганди. Худога шукур, ниятлари ижобат бўлиб Миср дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим. Шу боисдан бугунги голимни Одил Ҳамробеков, Достон Турсунов ва Жавоҳир Сидиқовга бағишлайман. 

Бугунги ўйин давомида бизларни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат дейман. Андижондаги стадионда чинакамига чиройли муҳит ҳукмронлик қилди. Айнан уларнинг далдаси мени илҳомлантириб юборди. Келгуси ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Азиз Ғаниев.

Қайд этиш керакки, куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют голини КХДР дарвозасига урган Достон Турсунов ҳам сайтимиз орқали голини Ҳамробеков, Ғаниев ва Сидиқовга бағишлаб, ўйиндан аввал айнан улар Достонга гол уриши ҳақида ишонч билдиришганини гапирганди. Энди эса Азиз Ғаниев мазкур ўзига хос флешмобни давом эттирган ҳолда Достон Турсуновга қайсидир маънода жавоб қайтарди. 

Умид қиламизки, бу ёқимли анъана, флешмоб терма жамоаларимиз иштирокидаги ўйинларда ҳали узоқ давом этади.


Эслатиб ўтамиз, бугун Андижонда ўтган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўзаро куч синашишди ва мазкур беллашувда вакилларимиз "Насаф" аъзолари Бобир Абдихолиқов ва Азизжон Ғаниевнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика