UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0

Миржамол Қосимов: "Ўзига яраша жанг бўлди" Янгиликлар

Миржамол Қосимов: "Ўзига яраша жанг бўлди"

Бугун чемпионатимизнинг сўнгги 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда Тошкентнинг икки жамоаси "Пахтакор" ҳамда "Обод" клублари ўзаро беллашишди.

Шиддатли кечган учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1). Ушбу баҳсдан сўнг "Обод" жамоаси футболчиси Миржамол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун "Пахтакор"га қарши мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди, деб ўйлайман. Аввалги йиллари чемпионатда бош соврин учун қизиқарли кураш кечган бўлса бу йил қуйидаги жамоалар элитада қолиш учун ҳам қизиқарли учрашувларни ўтказди. Ўзига яраша жанг бўлди. Элитада қолишни бутун жамоа истаётганди. Ниятимиз ҳолис экан, бу амалга ошди. Мақсад битта, иложи борича хавфли зонага тушиб қолмаслик, эди.

Олдимизга қўйилган вазифани бажардик, деб ўйлайман. Бугунги ўйин учун жамоадошларимга алоҳида раҳмат айтаман. Машғулотларда кўпроқ ўз устимизда ишлаш бу бизни вазифамиз. Ким майдонга тушиш ёки тушмаслигини мураббийлар хал қилади", - дейди "Обод" жамоаси футболчиси Миржамол Қосимов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика