UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.




- Ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Нима дейишим мумкин, ҳалиям эски ҳаммом, эски тос. Ёш болаларга ўхшаб хатога йўл қўйдик. Аммо бу ҳам ўйинда бўп турадиган нарса. Бу ҳеч қанақа баҳона эмас, уч-тўртта ўйиндан бери шунақа хатолар кетма-кет давом этяпти.

Қандайдир икки-уч дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Бу эса ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди. Шу ўринда мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман, рақиб жамоани эса ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман.

Бугун охиригача курашдик, ҳаракат қилдик, лекин "Бухоро" бизга имкон қолдирмади. Жуда бир оддий вазиятларда ўйинни бой бериб қўйяпмиз. Йигитлар охиригача ўйнашяпти, кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилишяпти, аммо ёш болаларча хатога йўл қўймоқдамиз. Ўйинни такрор кўриб чиқиб, хатоларни таҳлил қиламиз. Биринчи даврани тугатиб ҳаммасидан тўғри хулоса чиқарган иккинчи даврага ҳозирлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз биринчи таймда гол урди, иккинчи бўлимда ҳам тўп киритди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиб гол ҳисобга олинмади. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Нимаям дердим, бугунги баҳсда VAR ишлади, ҳакамлар монитор олдига бориб вазиятни такрор кўриб қарор чиқаришди. Футболда ҳаммаси зўр бўлади деб ўйлаш хато. Муҳими шуки, футболни яхши ўйнаш керак. Оддий хатолар қилиш керак эмас.

"Офсайд" белгиландими, демак бўлган. Мен аслида ҳакамларни муҳокама қилмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ўйин тезлигини оширишимиз керак. Бугун рақиб дарвозабони биринчи дақиқалардан ётиб олишни бошлади. Бу баҳона эмас. Кейин эса тоза ўйин вақти кам бўлди деб гапириб юрамиз.

Футболчилар югуришни, футбол ўйнашни хоҳлайди, уларга имкон бериш лозим. Чунки стадионга келган мухлис футбол кўриш учун келади. Агар жароҳат ва бошқа бўлса гап йўқ, лекин кураш бўлмасдан ётиб олаверса қанақасига футбол тезлашади. Бу ҳолат фақат бугун содир бўлгани йўқ, аслида "Шўртан" билан ўйинда бошланганди. Ўйинни кўриб чиқинг, қанча пауза бўлгани кўринади. Буни гап чиққанда айтиб қол мақолига амал қилиб айтяпман. Бизга тезкор футбол керакми, ҳамма жиҳатни ҳисоб олишимиз зарур бўлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика