UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 17:10Суперлига. "Қизилқум" — "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  10 16:35"Ньюкасл" - "Арсенал". Кимлар асосий таркибда?  0 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  3 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  7 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  1 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  6 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   3 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  4 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   2

Миржалол Қосимов: "ОКМКда 10га яқин жароҳатланганлар бор" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "ОКМКда 10га яқин жароҳатланганлар бор"

"Андижон" ҳамда ОКМК ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Миржалол Қосимов: "Керакли натижага эришиш осон бўлмади. "Андижон"ни яхши ўрганган эдик. Рақиб ҳаводаги курашларда яхши ўйнашини ҳисобга олгандик. Андижонликлар "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсларда айнан ҳаволатиб узатилган тўплардан сўнг гол уришганди. Тайёрганлигимиз фойда берди, асосийси уч очкога эришдик".

- "Андижон" лига етакчиларига қарши баҳсларнинг охирида гол уриб, уларга муаммо туғдирган эди. Сиз баҳс охирида нималарни ҳис қилдингиз?

- Мен йигитларимга ишондим, ҳаммасига тайёр эдик. Тўғри, етакчиларга қарши баҳсларнинг охирида голлар уриб кетганди, бу биз учун қўшимча мотивация бўлди. Ўйин курашларга бой бўлди.

- ОЧЛдаги мағлубиятдан сўнг ОКМКни "Андижон"га қарши баҳсга тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Қийин. Ўзимизга яраша муаммоларимиз бор. Жароҳатланганлар жуда кўп. Адашмасам 10га яқин. Бу ҳам бир тажриба деб ўйлайман. Бу синовлардан ўтиб оламиз. Мени қийнаётган жиҳат жароҳатлар.

- Журналистлар учун ҳар бир детал жуда қизиқ. Ғалабадан сўнг кўплаб мураббийлар хурсанд холда анжуманга келади, сизда эса ундай бўлмади.

- Рақсга тушиб киришим керакмиди, ғалабани кийиниш хонасида нишонладик. Натижадан хурсандман. Футболга кеча келганимиз йўқ. Энди навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика