UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  15 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  5 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3

Миржалол Қосимов: "ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди. Эртанги ўйиндан олдин ҳеч қандай қўрқув йўқ" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди. Эртанги ўйиндан олдин ҳеч қандай қўрқув йўқ"

Осиё Чемпионлар Лигаси олтинчи туридан ўрин олган "Эйр Форс" – ОКМК учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва футболчи Сардор Раҳмонов матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жамоангизни эртанги ўйинга қандай тайёрладингиз? Бу учрашув ушбу мавсумдаги ОЧЛдаги сўнгги ўйинингиз бўлади...

- Ҳа, бу биз учун охирги ўйин. Миллий чемпионатимиз ҳам якунланди. Эртага ушбу ўйинда майдонга тушиб, мавсумни тугатиб қўямиз. ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди.

- Сардор Раҳмоновга савол бермоқчи эди. Эртанги учрашувга қандай тайёргарлик кўрдингиз? Ушбу ўйин ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз...

- Мураббийимиз таъкидлаганидек, эртанги ўйин биз учун мавсумдаги охиргиси. Эртага мавсумни яхши тугатиб қўйишга ҳаракат қиламиз.

- Авваллари ўзбек клублари ОЧЛ баҳсларида муваффақиятли қатнашиб келишган. Ҳозирга келиб эса учта ўзбек клубининг кейинги босқичга чиқиши сўроқ остида, ОКМКнинг эса аллақачон гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлди. Ўзбек клубларининг ҳозирги ҳолати ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Менимча, вазият ёмон эмас. Ўзбек клубларининг тўрттаси ОЧЛ баҳсларида иштирок этмоқда. Шунинг ўзи ниманидир англатади. Авваллари икки жамоа гуруҳдан чиқар эди. Ҳозир эса энг яхши учта иккинчи ўриндаги жамоа кейинги босқичга чиқади. Бизнинг учта жамоамизда ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият бор.

- "Ал Иттиҳод"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилдингиз. Афсуски, ҳисоб сизнинг фойдангизга бўлмади, аммо сиз қўллаган тактика яхши иш берди. Саудия Арабистонининг кучли клубига қарши яхши ҳаракат қилдингиз, аммо "Сепахон"га 9:0 ҳисобида имконият бой берилди. Бунга сабаб нима эди?

- Шунинг учун ҳам футболни бутун дунёда яхши кўришади. Тўғрисини айтсам, Эрондаги учрашувда бизнинг кунимиз эмасди. Бундан ташқари, баъзи муаммолар бор эди. Қизил карточкани ҳам таъкидлаш керак. ЖЧ-2014 даги Бразилия ва Германия ўйинини эсга олишимиз мумкин. Масалан, "Ал Ҳилол" ҳам ўз ўйинида 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин, бу футбол. Бу ҳам ўзига яраша натижа. Агар биз ОЧЛга чиқмаганимизда, бу саволлар умуман бўлмасди. Футболда кутилмаганда жароҳатлар пайдо бўлади. Бу ҳам бир сабаб. Лекин "Ал Иттиҳод"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилдик. Йигитларим ҳам яхши ўйин кўрсатишди.

- Эртанги ўйин борасида қанақадир қўрқувлар борми. Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Гуруҳга жуда кучли жамоалар йиғилган. "Эйр Форс" жамоасини ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқамиз. Қўрқув йўқ, агар қўрқув бўлганда футбол ўйнамасдик. Эртага имкон қадар ҳаракат қиламиз. Бир кун олдин оғир ўйин ўтказдик, узоқ йўл босиб келдик. Бундан ташқари, жароҳатланган ўйинчилар бор. Шунга қарамай, биз яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч қандай қўрқув йўқ. 

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика