Миржалол Қосимов: “Мухлислар ўйиндан завқ олишди”
13 июн 2018 01:51
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: “Мухлислар ўйиндан завқ олишди”
Суперлига 15-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Бунёдкор” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида тошкентликлар устози Миржалол ҚОСИМОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
-Муросасиз ўйинга мос тарзда жанговар дуранг қайд этилди. Бухорога ғалаба учун келгандик. Умуман мухлислар бугунги беллашувдан кўпроқ завқ олишди. Ўйин олдидан таркибимизда йўқотишлар бор эди. Комилов ва Собирхўжаев майдонга туша олишмасди. Қолаверса, ўйин давомида Жавон Иброҳимов ва Мирғиёс Сулаймонов ҳам жароҳат олиб, муддатидан олдин майдонни тарк этишди. Бу албатта ўйинимизга таъсир кўрсатди. Шунга қарамай йигитлар охиригача ҳаракат қилишди. Ўйлашимча, сафарда бир очкони қўлга киритиш ҳам ёмон натижа эмас,-деди Миржалол Қўшоқович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар