UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Миржалол Қосимов: "Ҳозир футболни барча тушунади. Рақиб бизга ҳеч қандай сюрприз тақдим қилмаганини ҳамма кўрди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳозир футболни барча тушунади. Рақиб бизга ҳеч қандай сюрприз тақдим қилмаганини ҳамма кўрди"

ОЧЛ саралаши доирасида Ўмоннинг "Ал Сиб" жамоаси мағлуб этилганидан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

- Энг муҳими кейинги босқичга йўл олдик. Асосий мақсадимизга яна бир қадам ташладик. Кеча айтиб ўтганимдек, рақибимиз жуда яхши шаклланган жамоа. Нима бўлганида ҳам ғалаба қозондик, лекин ўйин давомида ҳам бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Масалан, қизил карточка бизнинг барча режаларимизни бузиб юборишига бир қадам қолди.

Хуршид Ғиёсов: - Кучли рақибга қарши ўйин ўтказдик. Ўйин осон кечмади, лекин биз ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Энг муҳими бугун ғалаба қозондик ва кейинги босқичга йўл олдик.

- Рақиб ўйинини ўрганиб чиқдим деган эдингиз. Бугун рақиб сизга қандай "сюрприз" тақдим этди?

- Рақиб "сюрприз" тақдим этмади. Ҳозирги кунда ҳамма футболни тушунади. Рақиб жамоасининг икки нафар футболчиси бугунги учрашувда иштирок эта олмади ва уларнинг ўрнига бошқа футболчилар майдонда бўлишди.

- Мартин Боакьенинг иккинчи сариқ карточкасига фикр билдириб ўтсангиз

- Иккинчи сариқ карточкаси майли, лекин мен унинг биринчи сариқ карточкасини нега олганини тушунмадим. Ўша вазиятда, у ақллироқ ҳаракат қилса бўлар эди. Футболда "сабабли" сариқ карточка бор, Мартин биринчи сариқ карточкани кераксиз жойдан ортирриб олди.

- Бугун бир нечта футболчиларнинг ўйини чиқмагандек, хусусан Мартин Боакье четлатилгунга қадар кўп вазиятлардан фойдалана олмади.

- Ҳужумчи гол урмаса, у ёмон ўйнади дегани эмас. Тўғри, у бугун бир нечта хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олмади, лекин у жамоавий ўйинга катта ҳисса қўшди. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради, агар Мартин ўша вазиятда гол урганида, ҳозир у қаҳрамонга айланган бўлар эди. Захирадан майдонга тушган қолган футболчилар эса, секин-асталик билан жамоавий ўйинга киришиб кетишмоқда. Ислом Тўхтахўжаевда жароҳат бор эди ва шу сабабдан у ҳозирги кунда камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика