UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  2 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  37 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  11 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  40 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  93 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Миржалол Қосимов: "Ғалаба билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ғалаба билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – АГМК (1:4) учрашувидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.



Ўйин ҳақида

- Қизиқарли, очиқ ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" жамоасида малакали ўйинчилар жамланган, улар яхши ўйин кўрсатишяпти. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда эпчилроқ ҳаракат қилдик. Ўйин сўнггича кескин ҳужумлар ва чиройли голларни гувоҳи бўлдик. Бу билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак. Стадионга келган томошабинлар ўйиндан роҳат олган бўлса, бундан хурсандмиз. Ушбу баҳс тарихда қолди, энди келгуси ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим. Негаки, май ойининг тақвими зич, шу боис, ҳар бир учрашувда бўшашмасдан ҳаракат қилишмиз шарт. 

- Зич тақвимда ҳар бир мураббийга ротация керак бўлади. Кейинги ўйинларда ротациялар кўришимиз мумкинми?

- Имкониятдан келиб чиқиб ротация қиламиз. Энг кўп ротация қиладиган ўзим бўлсам керак. Шогирдларимнинг барчасини имкон қадар майдонга туширишга ҳаракат қиламан. Таркиб рақибга қараб ҳам танланади. Бугун ҳам осон ўйин бўлмади.

- Жамоа сўнгги икки турда 90 дақиқани юқори темпда ўтказди. Олдинда, адашмасам, учта ўйин бор. Жисмоний жиҳатдан муаммолар юзага келмайдими?

- Чемпионат боши ёки охири бўлганида, хавотирланишга асос бўларди. Ҳозирги вазиятда эса ўйинларга аввалгидан-да жиддийроқ тайёргарлик кўриш талаб этилади. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика