Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор

Khoja
28 ноя 2025
Эртага Суперлиганинг жорий мавсумдаги сўнгги тур баҳсларига старт берилади.

"Пахтакор" футболчиси Ҳожимат Эркиновнинг сариқ карточкалари 4 тага етгани сабабли ярим ҳимоячи "Навбаҳор"га қарши учрашувда майдонга тушмайди.

Шунингдек, "Насаф"нинг асосий футболчиси Зафармурод Абдираҳматовда ҳам сариқ карточкалар 4 тага етган ва у "Динамо"га қарши муҳим учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia