UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  1 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  5 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   1 17:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо". Таркиблар маълум  5 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  8 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  1

Миржалол Қосимов: "Башорат қилишни ёқтирмайман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Башорат қилишни ёқтирмайман"

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - АГМК (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дейиш мумкин, яхши ўйин бўлди. Ярим финалда бир-бирига мос икки кучли рақиб тўқнаш келди. Томошабинлар жанговор руҳдаги қарама-қаршилик гувоҳига айланишди. Футболда гол урмасанг, ютмайсан.

Ўйинни яхши бошлагандик, биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда хатога йўл қўйдик. Финалга чиқиб шу орқали ОЧЛга йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилгандик. Бугунги ўйинда мезбонларнинг ғалабасини 2 нафар ҳимоячи ҳал қилиб кетди. Албатта, стандартлар борасида кўрсатма бергандик. Ҳар бир футболчига бириктирилганлар бор эди. Аммо, озгина эътиборсизлик сабаб гол ўтказиб юбордик. "Насаф"ни финал йўлланмаси билан табриклаймиз, кейинги ўйинларда омад.

- "Насаф" билан кетма-кет икки бор кубок ярим финалида тўқнаш келаяпсизлар. Жамоани қай даражада ўрганган эдингиз ва қайси чизиқлар панд берди?

- Бу борада айтдим, стандарт вазиятлардаги эътиборсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўтган ўйинда "Қизилқум" ҳам айнан стандарт вазиятда йўл қўйган хатомиздан фойдаланиб кетганди. "Насаф"да Алиқулов, Эшмуродов каби футболчилар бундай вазиятларда жуда яхши ишлашади.

- Сизнингча, эртанги ўйинда ким финалга чиқади?

- Бу мен энг ёмон кўрган савол. Башорат қилишни ёқтирмайман. Сиз ёки менинг айтганим бўлганида ҳозир финалга чиққан бўлардик.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика