Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради

Omonjon To`xtamirzayev
20 июл 2024
"Юнусобод" спорт мажмуасида "Мираброр Усмонов кубоги" баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу халқаро турнирнинг илк учрашувида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тожикистонни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши курашади. Беллашув 19:30да старт олади. "Юнусобод" мажмуасига кириш мутлақо бепул.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia