UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  1 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  12 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  57

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди Янгиликлар

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Коста-Рика — Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг коста-рикаликлар аъзоси Минор Сабалсета микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ўзбекистонга қарши яхши ўйин ўтказдик. Ҳисобда ортда бораётганимизга қарамай, асосийси, шижоатни йўқотмадик ва интилишда давом этдик. Натижада ўз матонатимизни намойиш этиб, даставвал ҳисобни тенглаштирдик, сўнгра ғалаба тўпини киритдик. Биз қойилмақом ишни уддаладик, яъни плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик. Бутун жамоа хурсандчилигининг чеки йўқ.

Ўйлашимча, Ўзбекистон ҳиссиётларга жуда берилувчан жамоа экан. Чунки улар 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди. Биз ҳисобни тенглаштиргач, мезбонларда саросима юзага кела бошлади. Бу эса рақиб дарвозаси томон йўл топишимизда калит вазифасини бажарди ва биз яна иккита гол урдик. 

Кейинги босқичда қайсидир гуруҳ ғолиби билан тўқнаш келамиз. Албатта, бу баҳс бизга етарлича қийинчилик туғдиради. Аммо бугунги учрашувда бўлгани каби ғалаба қозониш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз", деди учрашувнинг энг яхши ўйинчиси.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Лотин Америкаси мамлакати нимчорак финалда "B" ёки "C" гуруҳи ғолибларидан бирига қарши майдонга тушади. 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика