UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Мини-футбол: Республика биринчилиги Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди Янгиликлар

Мини-футбол: Республика биринчилиги Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилмоқда.

Мусобақаларга биринчилардан бўлиб Наманган шаҳрида старт берилганлиги ва қайд этилган натижалар ҳақида маълумот берганмиз. Мусобақа 27-28 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам давом этди.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақа Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл (7та жамоа), Беруний (7та жамоа)  ҳамда Амударё (3та жамоа)  туманларида ташкиллаштирилди.

Қизиқарли кечган баҳсларда ёш тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

11, 12, 13, 14, 15 ва 17 ёшлилар ўртасидаги мусобақаларда Тўрткўл тумани БЎСМи, 16 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда эса Беруний тумани БЎСМи тарбияланувчилари биринчи ўринни эгаллашди. Амударё туманининг БЎСМ жамоаси фақатгина 17 ёшлилар ўртасидаги ўйинларда фахрли иккинчи поғонадан жой олди, бошқа гуруҳлардаги иккинчи ўринлар ҳам айнан Беруний ва Тўрткўл тумани вакилларига насиб этди.

Аввал қайд этганимиздек, мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар  ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли ёшларни жалб қилишдан иборат.    

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика