UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  1 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  4 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  48 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  15 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1

Мини футбол-2017. “Севинч” чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Мини футбол-2017. “Севинч” чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Бугун Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт аренасида аёллар ўртасидаги мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Ўзбекистон аёллар футболи ассосацияси томонидан ҳар йили январ-март ойларида аёллар ўртасида ушбу чемпионат мунтазам ўтказиб келинади. Футболнинг ушбу турида нафақат профессионал футбол клублари балки ҳаваскор жамоалар ҳам иштирок этади.

Бу йилги чемпионатда қуйидаги жамоалар иштирок этишмоқда:

  “Севинч” (Қарши)
  “Шўртан Lady” (Ғузор)
  “Пахтакор W” (Тошкент)
  “Юз робот” (Тошкент)
  “Қирқ қиз” (Нукус)
  “Аланга С” (Жиззах)
  “Бахмал” (Жиззах вил.)
  “Оққўрғон” (Тошкент вил.)
  “ТАТУ” (Тошкент)

Кўриб турганингиздек, бу йилги чемпионатда Андижоннинг “Андижанка” жамоаси иштирок этмаяпти. Шунингдек ҳар йили иштирок этиб келадиган, Бухор шаҳри жамоаси ҳам бу йилги чемпионатга ташриф буюрмади.

Бугун чемпионатнинг дастлабки босқичи, 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Фақат жиззах вилоятининг “Бахмал” жамоаси бугун учрашув ўтказмади, ушбу жамоа эртага учрашувларга киришади.

Қуйидаги бугунги учрашувлар натижалари билан таништириб ўтамиз:

“Шўртан Lady” – “Пахтакор” 3:4

“ТАТУ” (Тошкент) – “Оққўрғон” (Тошкент вил.) 7:0

“Қирқ қиз” (Нукус) – “Аланга С” (Жиззах) 4:0

“Севинч” жамомиз ушбу футбол турида мамлакатимиздаги етакчи ва ўн икки карра чемпиони ҳисобланади. Жамоамиз бу сафар ҳам чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Жамоамизнинг бугунги рақиби Тошкент шаҳрининг “Юз робот” жамоаси бўлди. Рақибларига нисбатан анча катта тажрибага эга бўлган жамоамиз футболчилари тошкентликлар дарвозасига 13та гол киритишди. Ҳушёрликни бироз йўқотган жамоамиз ўз дарвозасидан 2 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Учрашув 13:2 йирик ҳисобидаги жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голларга Малика Бурхонова (1), Нилуфар Қудратова (1), Мафтуна Панжиева (1), Шахзода Жамолова (1), Камола Рискиева (2), Мафтуна Шойимова (4), Ильвина Аблякимова (2), Шоира Қултўраевалар (1) муаллифлик қилишди.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мини футбол бўйича  XIII Ўзбекистон чемпионати. Дастлабки босқич, 1-тур

“Севинч” (Қарши) – “Юз робот” (Тошкент)  13:2 (10:0)

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 23.01.2017 йил

Ҳакамлар
: Эдита Миробидова, Александра Кончикова, Людмила Гейгер, Анна Сидорова.

Голлар: Малика Бурхонова (5′-1:0), Нилуфар Қудратова (7’-3:0), Мафтуна Панжиева (8’-4:0), Шахзода Жамолова (9’-5:0), Камола Рисқиева (11′-6:0, 18’-8:0), Мафтуна Шоимова (5’-2:0, 16’-7:0, 20’-10:0, 31’-11:2),  Ильвина Аблякимова (19′-9:0, 32’-12:2), Шоира Қултўраева (34’-13:2) – Шаҳло Зайнитдинова (24’-10:1), Жасмина Абдуғаниева (25’-10:2).

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 12.Матлуба Абдирасулова, 8.Камола Рискиева (с),  11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 17.Танзиля Зарбиева, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 7.Шоира Қултўраева, 20.Мафтуна Панжиева, 25.Мафтуна Шоимова, 21.Феруза Бобохўжаева, 18.Севара Нормуродова.

“Юз робот”: 1.Людмила Жумаева, 2.Зиёда Исакова, 8.Нилуфар Бахтиёрова (с), 10.Шаҳло Зайнитдинова, 11.Алсу Булатова, 13.Зарина Юсупова, 7.Полина Миханько, 19.Линда Назар, 21.Жасмина Абдуғаниева, 18.Сабрина Собиржонова, 4.Виктория Сирота, 22.Раъно Тўйчиева, 17.Робия Раҳимова, 5.Ангелина Актерякова.

Эртага бўладиган учрашувлар тақвими:


09:00  ”Севинч” – “Пахтакор W”

10:00  ”Юз работ” – “Бахмал”

11:00  ”Аланга С” – “ТАТУ”

12:00  ”Оқ қўрғон” – “Шўртан Lady”

Дам олиш: “Қирқ қиз”.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика