Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади

Khoja
2 авг 2025, 10:42
"Брайтон" футболчиси Жеймс Милнер "Ливерпул"даги собиқ жамоадоши Диогу Жотанинг хотираси учун янги мавсум 20-рақамда ҳаракат қилади.

"Мен уни хурмати ва доим хотирада қолиши учун ушбу ишни амалга оширдим. У ажойиб футболчи эди. У билан бир жамоада тўп сурганимдан фахрланаман. Жота яхши инсон ва ажойиб дўст эди", - деб фикр билдирган Жеймс Милнер.

Эслатиб ўтамиз, 3 июлькуни Жота укаси Андре Силва билан Испанияда ЙТХ оқибатида вафот этганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com