UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  60 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  36 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

Миллий Олимпия қўмитасида ОФК президенти билан учрашув ўтказилди Янгиликлар

Миллий Олимпия қўмитасида ОФК президенти билан учрашув ўтказилди

Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги ОФК делегацияси Миллий Олимпия қўмитасида меҳмон бўлди.

Бугун Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, хусусан, жорий йил Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш, мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

ОФК президентига ташкилот Бош котиби Датук Сери Виндсор Жон ва унинг ўринбосари Вохид Кардани, шунингдек, бир нечта масъул вакиллар ҳамроҳлик қилмоқда. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ОФК делегациясини Спортни ривожлантириш вазири Aдҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Ирматов кутиб олишди. Шундан сўнг расмийлар МОҚга ташриф буюрдилар. Унда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мавзусида учрашув ўтказилди. Йиғилишда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам иштирок этди.

Суҳбатда Адҳам Икрамов ОФК раҳбарини мамлакатимизда футбол оммавийлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.

“Сиз каби фахрий меҳмонларни қабул қилиш биз учун шараф. Мамлакатимиз ва ОФК ўртасидаги дўстона алоқалар йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Сир эмаски, футбол ёшларимиз орасидаги энг севимли спорт турларидан. Спортни ривожлантириш вазирлиги, МОҚ ва ЎФА юртимизда футболни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш бўйича ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Ҳозир Ассоциациямизда кучли жамоа шаклланди. Улар футбол оммавийлигини маҳаллалардан бошлаб татбиқ қилмоқда. Бу селекция ишларига ҳам ёрдам беради. Мамлакатимизда футболни ривожлантиришга шахсан Президентимизнинг ўзлари эътибор қаратмоқдалар”, – деди Спортни ривожлантириш вазири.

Ўз навбатида, ОФК президенти ҳам бу борада олиб борилаётган ўзгаришлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини таъкидлади.

“Мен ва жамоамни илиқ кутиб олганингиз учун ташаккур билдирамиз. Ўзбекистонга қилган сўнгги ташрифим ва ҳозирги ҳолатни солиштирсак, давлатингизда ҳар томонлама катта ўсишни кўриш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, ЎФАда кучли жамоа тузилиб, самарали фаолият олиб бормоқда. ОФК Ўзбекистонга шунчаки аъзоси эмас, ўзининг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида қарайди. Мамлакатингизда футболни янада ривожлантириш йўлида мана шундай ишлашда давом этсак, кўп натижаларга эришамиз. Бунинг учун Ўзбекистонда яхши инфратузилма мавжуд”, – деди Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа.

Суҳбат давомида Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш, мамлакатимизда мураббийлик, ҳакамлик соҳаларида малакали кадрларни тайёрлаш, футбол оммавийлигини ошириш мавзуларида фикр алмашилди. Учрашув якунида мартабали меҳмон МОҚнинг Фахрий меҳмонлар китобига ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди. Шундан сўнг Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалик марказининг фаолияти билан танишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика