"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр
02 окт 18:36
Янгиликлар
"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр
Лондон клуби вингер Букайо Саканинг маошини оширишга ва шартномани узайтиришга шай турибди.
Бу ҳақда "TalkSPORT" хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, "канонирлар" 24 ёшли англиялик футболчисига ҳафтасига тахминан 322 минг евро тўлашга тайёр. Маълумотларга кўра, "Арсенал" аллақачон шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Амалдаги шартнома 2027 йилнинг 30 июнида тугайди. Аввалги келишув 2023 йилнинг май ойида узайтирилганди.
Сака 2025/26 йилги мавсум 6 баҳсда 2 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар