

“Аталанта” футболчини сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олмоқда. Бергамоликлар футболчининг ижараси учун “Милан”га 3 миллион евро тўлайди ва келаси йили бельгияликнинг шартномасини 22 миллион еврога сотиб олади.
Эслатиб ўтамиз, “Милан" 21 ёшли ярим ҳимоячи Шарль де Кетеларени ўтган йили "Брюгге"дан 36 млн еврога сотиб олганди.



