"Милан" хавбеки Ла Лига аутсайдери сафига ўтади

Alisher
12 окт 2021
"Милан" хавбеки Саму Кастильехо ёзда клубини ўзгартиради.

26 ёшли испаниялик футболчи "Хетафе" билан трансфер борасида келишувга эришди. Битим тафсилотлари ҳали номаълум.

Кастильехо жорий мавсум А Серия доирасидгаи битта ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Милан"га қадар "Вильярреал" ва "Малага" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

"Хетафе" Испания чемпионатида 8 турдан сўнг атиги 1 очко тўплаган ҳолда, жадвалнинг энг қуйи ўрнида жойлашган.


AlisherМуаллиф
Манба: AS