"Милан" ва Тео келиша олмаяпти

Mirjalol Normatov
26 сен 2024, 22:13
"Милан" ва Тео Эрнандес янги шартнома борасида келиша олишмаяпти.

Клуб ва франциялик футболчи ўртасидаги музокаралар якуний босқичдан анчагина йироқда. 26 ёшли футболчи йилига 8 млн евро маош сўрамоқда, "россонери" эса бунча тўлай олмаслигини маълум қилган. Келишув амалга ошиши учун Эрнандес яна клуб билан музокаралар столига ўтириши керак бўлади.

теонинг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар давом этади. У ушбу мавсумда 5 ўйинда 1та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›