"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди

Aslanov Jasurbek
4 авг 2025
"Ливерпуль"нинг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нуньес мавсумолди ўйинларда 5 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бугун Англия клуби ҳужумчиси "Атлетик"ка қарши ўртоқлик ўйинида гол урди (4:1, иккинчи таймда). Аввалроқ уругвайлик "Сток Сити"га қарши ўйинда хет-трик қайд этган (5:0) ва "Престон" билан ўйинда битта гол урганди (3:1).

Дарвин Нуньес Англия Премьер-лигасининг 2024/25 йилги тўлиқ мавсумида ҳам ўз ҳисобига 5 та гол ёзиб қўйган эди.

Хабарларга кўра, 26 ёшли ҳужумчига "Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқиш билдирмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru