"Милан" устози билан уришиб қолган ҳимоячи жамоани тарк этади

Aslanov Jasurbek
1 фев 2025, 13:09
Давиде Калабрия клубини ўзгартиришга яқин.

"Милан"нинг 28 ёшли ҳимоячиси фаолиятини "Болонья"да давом эттириши мумкин.

Айни дамда томонлар миланликларга тўланадиган пул борасида музокара олиб боришмоқда. Футболчи ва "россонерилар" ўртасидаги битим мавсум охирида якунига етади.

26 январь куни "Милан" ҳамда "Парма" ўртасидаги (3:2) А Серия ўйинида Калабрия ва жамоа бош мураббийи Сержиу Консейсау ўртасида жанжал содир бўлган.

Давиде Калабрия - "Милан" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014/15 мавсумдан бери ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com