"Милан" Тео билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди ва ёзда таклифларни кутади

Omonjon To`xtamirzayev
20 мар 2025, 13:58
Тео Эрнандес "Милан"ни тарк этади.

"Россонерилар" аллақачон ҳимоячи билан 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Таъкидланишича, французнинг сўровлари раҳбариятни қониқтирмаган.

"Милан" мавсум якунида 27 ёшли футболчи бўйича таклифларни кутади. Клуб янги чап қанот ҳимоячиси қидиради.

Эрнандес бу мавсумда А Серияда 26та ўйин ўтказиб, 3та гол урди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport