"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг мавсумдаги дастлабки ўйинлари ҳақида тўхталди

Sherzod Nurmatov
13 сен 2024
"Милан" собиқ ярим ҳимоячиси Звонимир Бобан жамоага янги тайинланган бош мураббий Паулу Фонсеканинг ишига баҳо берди.

"Мен Фонсеканинг "Шахтёр", "Лилл"даги иши ва "Рома"даги дастлабки кунларидаги фаолиятини ҳурмат қиламан. У Миланга эндигина етиб келди ва биз унга вақт беришимиз керак, бироқ мени хавотирга солаётган нарса шундаки, у ҳалигача бу жамоа 4-3-3 схемасида ўйнашини инобатга олмаяпти. Шу орқали ярим ҳимоячилар мувозанатни сақлаши ва вингерлар Леау ва Пулишични қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Рейндерс ярим ҳимояда икки марказий ярим ҳимоячи билан ўйнай олмайди ва Лофтус-Чик 10-рақам сифатида ўйнаш учун етарлича креатив эмас. Улар ҳақиқий плеймейкерлар эмас, тўп билан яхши муомала қиладиган ярим ҳимоячилардир. 

Фонсека энди бошламоқда, у ақлли ва умид қиламанки, у вазиятни ўзгартира олади, чунки натижалардан ташқари, асл муаммо ҳали мавжуд бўлмаган ўйинда", – деди Бобан.

Хорватиялик футболчи 1991 йилдан 2001 йилгача "россонери" сафида тўп тепган. Шу билан бирга, Звонимир жамоа сафида 178 та ўйин ўтказган.

"Милан" А Сериянинг янги мавсумини ёмон бошлади. Клуб иккита дуранг ва битта мағлубият қайд этиб турибди. Кейинги рақиб "Венеция" клуби бўлади. Ўйин 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sempremilan.com