

"Россонери" футболчининг агенти бошқа клублар билан музокаралар олиб бораётганига қарамай, ҳужумчини сотишни хоҳламаяпти. Футболчига "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва ПСЖ қизиқмоқда.
Португалиялик "Милан"дан янги шартнома бўйича 7 миллион евро маош сўрайди. Аммо, у 6 миллион евро+бонуслар кўринишидаги маошни қабул қилиши мумкин.
22 ёшли форвард ўтган мавсум А Серия доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 8та ассист қайд этди.



