"Милан" муҳим ўйинчиларидан бирини 35 миллион евро эвазига сотишга тайёр

Alisher
23 апр 2021, 15:26
"Милан" хавбек Франк Кессьени трансферга қўйди.

Клубнинг қарори 24 ёшли ивуарлик футболчининг ёмон жисмоний ҳолати ва психологик тайёргарлиги билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи учун "Вулверхэмптон" даъвогарлик қилмоқда.

Кессье жорий мавсум А Серия доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport