"Милан" "Манчестер Юнайтед" футболчисини нишонга олди

Mirjalol Normatov
12 янв 2019
"Милан"да "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайнига қизиқиш билдирмоқда.

"Милан" футболчини қишдаёқ трансфер қилишни режалаштирмоқда. Феллайни янги бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер қўл остида ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Феллайнига ҳозирда "Порту" ва "Гуанчжоу Эвергранд" каби жамоалар томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Феллайни 2013 йилдан буён МЮ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бу мавсумда жамоаси таркибида 14 ўйинда қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Het Nieuwsblad