"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
11 июн 2025
"Милан" Рафаэл Леау учун 100 миллион еврогача пул ишлаб олишни хоҳлаяпти.

Аввалроқ хабар қилинишича, португалиялик вингерга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Альфредо Педулла маълумотларига кўра, "россонерилар" 26 ёшли ўйинчи трансфери учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда. Агар клубга бундай сумма таклиф қилинмаса, Леау қолади – "Милан"нинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри у билан ишлашдан хурсанд.

Ўтган А Серия мавсумида Рафаэл 34 ўйин ўтказиб, 8 гол урди ва 8 та голли узатма берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: alfredopedulla.com