"Милан" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган тақдирда Ибрагимович медалсиз қолади

Оқил Абдубарноев
20 апр 2023
Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйинида “Милан” “Наполи” билан дуранг ўйнади.

Икки ўйин натижасига кўра, "россонерлар" неаполликларни мағлуб этди ва турнирнинг ярим финалига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” клуби жорий Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган тақдирда, ҳужумчи Златан Ибраҳимович медал ололмайди. Гап шундаки, 41 ёшли швециялик ҳужумчи итальянларнинг еврокубоклар учун қайдномасига киритилмаган. 

Чемпионлар лигаси ярим финалида "Милан" "Интер" билан тўқнаш келади. Ибрагимович фаолияти давомида ушбу турнир ғолиби бўлмаган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Goal