Бу ҳақида "Tuttosport" хабар қилди. Таъкидланишича, "россонерилар" футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 18 ойга ижарага олишни мақсад қилган. Айни пайтда Луишнинг трансфер қиймати 20 млн еврога баробар. У жорий мавсум "Бенфика" сафида 13 учрашувда майдонга тушган.