"Милан" Белотти учун 45 млн евро ва икки нафар футболчисини таклиф қилди

Tolibjon Qosimov
15 июл 2017
"Милан" клуби "Челси" ва ПСЖ ҳам қизиқаётган "Торино" ҳужумчиси Андреа Белоттини сотиб олмоқчи.

Хабар қилинишича, 23 ёшли ҳужумчи Обамеянг ва Калиничдан кўра муҳимроқ нишон сифатида кўрилмоқда.

"Россонерлар" Белотти учун 45 миллион евро, шунингдек ҳимоячи Габриэль Палетту ва форвард М'Байе Ньянгларни таклиф қилди. Бундан ташқари, сумма 65 миллионгача оширилиши ҳам мумкин. "Торино" эса 80 млн + Палетта ва Ньянгни сўрамоқда.
 Белоттининг ўзи "Сан Сиро"га кўчиб ўтишга қарши эмас.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia