"Милан" 27 йилдан сўнг меҳмондаги энг яхши сериясини қайд этди

Alisher
11 дек 2020
Италия клуби Европа Лигаси гуруҳ босқич 6-турида меҳмонда Праганинг "Спарта" жамоасини мағлуб этди.

Чехия пойтахтидаги 1:0 ҳисобидаги ғалаба "Милан"нинг меҳмондаги барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 18 ўйинга етказиш имконини берди.

Бу клубнинг 1993 йилдан бери энг яхши серияси. Ўшанда "қизил-қоралар"нинг серияси 20 ўйинга етган эди.

2020 йилнинг сўнггига қадар "Милан" меҳмонда иккита ўйин ўтказади - Италия чемпионати диорасида "Женоа" (16 декабрь) ва "Сассуоло" (20 декабрь)га қарши баҳслар.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia