"Милан" 2023/24 йилги мавсум учун либосини кўрсатди

Sherzod Nurmatov
1 июн 2023
"Милан" келаси мавсум учун қизил ва қора рангдаги уй либосини тақдим этди.

Puma тўплами "россонери"нинг анъанавий қизил ва қора рангларида тайёрланган. Қайд этилишича, футболкадаги чизиқларнинг ўзига хос дизайни такрорланувчи "М" ҳарфини яратади.

Либос "Милан ва унинг халқи енгилмас руҳи"ни намоён қилади.

"Милан" 4 июнь куни "Верона"га қарши баҳсда шу либосдан фойдаланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: acmilan.com