"Милан" 20 ёшли норвегиялик тўпурар билан шартнома имзолайди

Alisher
29 сен 2020, 14:24
"Будё-Глимт" форварди Йенс Хеуге А Серияга йўл олишга яқин.

20 ёшли ҳужумчи "Милан" билан шартнома имзолайди. "Россонерилар" ўйинчининг трансфери учун 5 миллион евро миқдорида маблағ сарфлашади. Хеуге тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва Италия гранди билан шартнома имзолайди.

Эслаб ўтиш жоиз, Милан клуби Европа Лигаси квалификацион босқичида "Будё-Глимт" билан ўйнади. Ўшанда итальянлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Норвегияликлар сафида икки голга ҳам Хеуге муаллифлик қилди.

Форвард Норвегия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football-Italia