UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  3 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  4 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  3 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.





"Яхши ўйин бўлди, биринчи таймни яхши бошладик. Биринчи тайм охирида гол ўтказиб юборганимиз ўйинмиз йўналишини бироз ўзгартириб юборди. Мағлубиятга учрадик, аммо ўйинчилар қўйилган вазифаларни бажаришди", - деди Секейра.

- "Локомотив" бу мавсум ўз майдонида сафардагидан камроқ очко олганини кўриш мумкин. Гап стадиондами?

- Уйдаги ўйинларда унча омадимиз келмаяпти. Яхши ўйнаяпмиз, аммо ғалабага эриша олмаяпмиз.

- "Локомотив" қишда кўплаб яхши даражадаги футболчилар олиб келинганди ва клуб олдига чемпионлик вазифаси қўйилганди. 10та тур ортда қолди ва натижа яхши эмас. Ёзда ҳам катта ўзгаришлар бўладими?

- Ҳозирдан бир нарса дейишим қийин. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Барчасини вақт кўрсатади. Мен футболчиларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпман.

- "Локомотив"да қайсидир позиция оқсагандек туюлмаяптими?

- Йўқ, бугун бундай нарса кўрмадим. Яхши ҳужумлар қилдик, менимча "Қўқон-1912" дарвозабони энг яхши бўлди. У икки марта ажойиб сейвлар намойиш этди.

- Ўзбекистон чемпионатида сафарда ўйнайдиган жамоалар кўпинча вақт чўзишади. Фаол ўйин вақтининг камлиги қанчалик таъсир қилади?

- Тўғри айтдингиз, бундай ҳолат футболда учраб туради. Иккинчи таймда бу нарса кўпроқ бўлмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда академиялар яратиш керак. Футбол шаҳарчаси яратиш керак ва ёш футболчиларни тарбиялаш керак.

- "Локомотив"нинг ўзида ҳам академия йўқ, бу борада раҳбарият қандайдир иш олиб бораяптими?

- Ҳа, лойиҳа тайёр. Тез орада қурилиши бошланиб қолса керак.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика