

"Боро" "Астон Вилла" ҳужумчиси Руди Гестедни харид қилди. Трансфер баҳоси ошкор қилинмаяпти. 28 ёшли футболчи Айтор Каранканинг январ трансфер ойнасидаги илк хариди ҳисобланади. Гестед жорий мавсум Стив Брюс қўл остида Чемпионшип ўйинларида 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Янги футболчи "Мидлсбро"да 29-рақамда ўйнайди.



