UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  0 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  2 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  3 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  6 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  7 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  7 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   93 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  14

"Металлург"дан уч киши — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

"Металлург"дан уч киши — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 19-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши дарвозабони – Раҳимжон Давронов ("Металлург")

"Металлург" бу тур ўз майдонида (Олмалиқда) амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"ни қабул қилди ва мавсумдаги биринчи ғалабасини тантана қилди - 3:2. Учрашув давомида бекободликлар посбони Раҳимжон Давронов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Тўғри дарвозабон шу куни 2та гол ўтказди, аммо унинг сейвлари бўлмаганида "Металлург" йирик ҳисобда мағлуб бўларди. Шу тариқа Давронов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи – Григорий Колосовский ("Металлург")

"Металлург" 2016 йилдан буён биринчи марта "Пахтакор"ни мағлуб эта олди. Бекобод клуби бу мавсум ўзининг биринчи ғалабасини айнан шу турда қўлга киритди. Григорий Колосовский бошчилигидаги "Металлург" амалдаги чемпиондан 3 очко тортиб олди ва айнан у турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси – Жавоҳир Сидиқов ("Насаф")

Пешқадам "Насаф" бу тур Қаршида иккинчи ўриндаги ОКМКни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "аждарлар" сафида Жавоҳир Сидиқов иккита гол уришга эришди. Дастлаб Чолович узатган тўпни боши билан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи таймда белгиланган пенальтини "Паненка" услубида амалга оширди. Айнан Сидиқов сайтимиз талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Марко Миличкович ("Металлург")

"Металлург"нинг "Пахтакор" устидан қозонган ғалабасига Марко Миличковичнинг сўнгги сонияларда урган суперголи сабаб бўлди. Баҳснинг 90+8-дақиқасида Шайкуловнинг узатмасидан кейин Миличкович майдон марказига яқин жойдан тўпни дарвозага аниқ йўллади ва ғалаба голини урди. Айнан легионер томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика