"Металлург" Туркияда Қозоғистон клубини мағлуб этди
09 фев 2017 11:07
Янгиликлар
"Металлург" Туркияда Қозоғистон клубини мағлуб этди
Рақиб Қозоғистоннинг “Акжайик” жамоаси бўлди. Ўйин ҳамюртларимизнинг устунлиги остида ўтди ва “Металлург” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 13-дақиқада бекободликларнинг ҳужумини қайтариш чоғида “Акжайик” ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйган бўлса, 35-дақиқада “Металлург” тўпурари Зоҳид Абдуллаев ўзини кўрсатди.
“Металлург” навбатдаги кўрик-ўртоқлик учрашувини 11 февраль куни Украинанинг “Волынь” жамоасига қарши ўтказади.
Бекободликлар “Акжайик”ка қарши учрашувни қуйидаги таркибда ўтказишди:
“Металлург”: Зафар Сафоев, Мирғиёс Сулаймонов, Вусол Магерамов, Достонбек Турсунов, Даврон Каримқулов, Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Исмоилов, Санжар Қодирқулов, Аюбхон Нўъмонов, Дилмурод Каримов, Зоҳид Абдуллаев.
Захира: Суҳробжон Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Жасур Аҳмедов, Камронбек Копадзе, Алишер Зиёвуддинов, Фарҳод Намозов, Дониёр Одилов, Ислом Исоқжонов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Умид Раҳимов, Зуҳрилло Бобоев, Муроджон Тошматов.
"Металлург" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар