“Металлург” – “Андижон”. Ислом Қобилов майдонга тушмайди

Narzulla Saydullayev
9 июн 2016
Ўзбекистон миллий чемпионатининг 11-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Андижон” жамоалари учрашувлари вақти маълум бўлди.

Бугун ўтказиладиган ёшлар таркиблари ва эртага бўлиб ўтадиган асосий таркиблар ўйини соат 18:00 да бошланади.

Айни кунларда пойтахтимизда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор. Йиғинда “Металлург”нинг икки ўйинчиси – Ислом Қобилов ва Жавоҳир Эсонқуловлар ҳам иштирок этишяпти. Бизга маълум бўлишича ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штаби Ж.Эсонқуловнинг “Андижон”га қарши ўйинда қатнашишига моънелик қилмаган ва у бугун Бекободга етиб келади. Ислом Қобилов эса терма жамоа ихтиёрида қолди. “Андижон” жамоаси ҳам битта йўқотиш бор. Сариқ карточкаларнинг йиғилиб қолганлиги боис Иброҳим Отахонов “Металлург”га қарши ўйинда жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Эртага ўтказиладиган мазкур ўйинни қуйидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

«Металлург» (Бекобод) – «Андижон» (Андижон)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Леткин.


"Металлург" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia