Ислом Исмоилов: "Мавсум тиғиз. Ҳар ўйинда ротация қилиш керак"
05 мар 22:28
Янгиликлар
Ислом Исмоилов: "Мавсум тиғиз. Ҳар ўйинда ротация қилиш керак"
- Биринчи навбатда барча мухлисларимизни табриклайман. Шунингдек, узоқ масофани босиб келиб, бизни қўллаб турган мухлисларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Бу ўйин осон ўтмаслиги аниқ эди. Буни футболчиларга ҳам айтиб ўтгандик. Яъни, турнир жадвалида юқорироқда жойлашадиган жамоалар ёш жамоаларга қарши ўйнашга руҳий томондан қийналади. Бу Европанинг кўплаб жамоаларида ҳам кузатилади. Шу сабабли футболчилар билан ҳам бу борада кўп гаплашдик. Истаймизми йўқми, руҳий ҳолатга кўп нарса боғлиқ. Шунга қарамасдан жамоа яхши ҳаракат қилди ва энг асосийси имкониятларимизни голга айлантира олдик.
- Жамоада биринчи турга қараганда катта ротацияга қўл урилди. Бу нима билан боғлиқ?
- Таркибимизда бир қанча яхши савиядаги футболчилар бор. Шу сабабли ҳар ўйинда футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. Бу нормал ҳолат. Чунки жамоа таркибидан келиб чиқиб, ротацияларга қўл урамиз. Иккинчидан, мавсум тиғиз, ўйинлар орасидаги фарқ жуда яқин. Шу учун ҳар ўйинда ротацияга қўл урамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар