"Металлург" - АГМК учрашувида жамоалар 45 дақиқа футбол ўйнашди

Alisher
8 мар 2022
Ўзбекистон Суперлигаси 1-тур доирасидаги "Металлург" - АГМК учрашувидан қизиқ бир факт.

АГМК таҳлил гуруҳи ҳисоб-китобларига кўра, биринчи таймда тоза ўйин вақти 23:48 дақиқани ташкил этган бўлса, иккинчи бўлимда тоза ўйин вақти атиги 21:17 дақиқа бўлган.

Умумий ҳисобда эса бутун учрашувнинг тоза вақти 45 дақиқани ташкил қилган. Яъни, учрашувнинг тенг ярмида жамоалар фаол футбол ўйнашган холос.

Қайд этиш керакки, биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилган, иккинчи бўлимга эса 4 дақиқа қўшилган.


AlisherМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати