

Месут Ўзил бу сафар "тўпчилар"нинг азалий рақиби бўлган "Тоттенхэм" ишқибозига жавоб берди.
"Шпорлар" мухлиси "Твиттер" тармоғига сурат жойлаб, ундаги бўш жойга ишора қилиб, қуйидаги сўзларни ёзди:

"Нега бизнинг жамоавий суратимизда Ўзил бор?"
Месут эса ўша бўш жой ҳақида шундай деди:

"Суратга яхшилаб разм солсанг, жамоангнинг совринлар хонасини кўрасан"
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" сўнгги марта 2007-08 мавсумда соврин қўлга киритган эди. Ўша мавсум "шпорлар" Англия Лига Кубоги соҳибига айланишган.



