

Лионель Месси халқаро тоифадаги титулларини учтага (Копа Америка-2021, Финалиссима-2022, ЖЧ-2022) етказиб, бу борада Аргентинада Диего Марадонани (2 та тиул: ЖЧ-1986, Финалиссима-1993) ортда қолдирди.
Месси йирик (ЖЧ ва Копа Америка) мусобақалардаги голлари сонини 26 тага етказиб, бразилиялик Роналдонинг натижасини яхшилади – 25 гол.
Шу билан бирга, 35 ёшли форвард мундиал финалида 2 бор (2014, 2022) энг яхши футболчи деб топилган илк ўйинчига айланди. Месси бир турнир давомида “man of the match” совринини беш бор қўлга киритган биринчи футболчи сифатида тарихдан жой олди.



