

Учрашувнинг учинчи дақиқасида Хесус Ферейра томонидан киритилган гол “Даллас”га ғалабани тақдим этди.
“Интер Майами” сафида учрашувнинг асосий таркибида Лионель Месси ва Луис Суарес ҳаракат қилди. Ҳар икки ҳужумчи 64-дақиқада захирага олинди.
Лионель Месси жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини “Ал Хилол”га қарши ўтказади. Учрашув 29 январга белгиланган.







