Месси Туран, Рафинья ва Маскеранога омад тилади (+ФОТО)
24 янв 2018 20:50
Янгиликлар
Месси Туран, Рафинья ва Маскеранога омад тилади (+ФОТО)
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жамоани тарк этган Арда Туран ("Истанбул Башакшехир"), Рафинья Алькантара ("Интер") ва Хавьер Маскеранога ("Хебей Чайна Форчун") миннатдорчилик билдириб, "Инстаграм"даги саҳифасига сурат юклади.
"Арда, Туркиядаги фаолиятингнинг янги босқичида омад ва соғлик тилайман. Рафинья, Италияда муваффақият тилайман, сени диққат билан кузатаман. Сенга ҳам, Маскерано, бирга ўтказган узоқ дамларимиздан сўнг омад тилайман.
Сени соғинаман. Кийиниш хонасига келиб, сени кўрмаслик жуда ғалати бўлади. Бироқ тез орада терма жамоада учрашамиз. Уччалангизга ҳам омад тилайман" - дейилади сурат остида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар