Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди
15 июн 2024 11:10
Янгиликлар
Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси кеча Гватемалага иккита гол урди.
Шу тариқа, ҳужумчи термадаги голлар сонини 108 тага етказиб олди ва эронлик Ал Даидан ўтиб кетди. Терма жамоадаги голлар сони бўйича Месси фақатгина Роналдудан ортда қолмоқда. Португалиялик футболчи терма жамоаси сафида 130 та гол урган.
Маълумот учун, Месси Аргентина термаси сафида 182 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 108 та гол ва 56 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар